Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими асосида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

Ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар давлатимиз олдида турган муҳим вазифалардан бирига айланди.

Жорий йил 11 апрель куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида Термиз туманидаги 689 нафар ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож ёшлар вилоят ва тумандаги 24 нафар мутасадди раҳбарларга бириктирилган. Айни кунларда масъул раҳбарлар ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишмоқда. Дастлабки, ўрганиш натижалари туман ҳокимлиги мажлислар залида мутасаддилар иштирокида таҳлил қилинди.

Ўрганиш жараёнида ёшларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, қобилият ва иқтидорларини юзага чиқариш муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ёшлар етакчилари томонидан йўл қўйилган хатолар, аниқланган камчиликлар танқид қилиниб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс