Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманининг илғор фермери ғалла режасини биринчилардан бўлиб бажарди

Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғим мавсумига старт берилганига кўп бўлмади. Хусусан, Термиз туманида ҳам куни-кеча фермер хўжаликлари далаларида ғалла ўрим-йиғими жараёнлари бошланди. Мавсумнинг илк кунларидан тумандаги “Исломжон Дўстлик” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил ҳосили учун уруғ сочилган ғалла майдонининг ҳар бир гектаридан 78 центнер ҳосилдорликка эришилиб, белгиланган режа бажарилди.

Маълумот учун туманда 2 минг 900 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 10 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилган ва 23 та замонавий комбайнлар жалб қилинган. Ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс