Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади
Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида давлат-хусусий шерикчилик асосида кўмирга ихтисослашган, марказлашган иситиш тизимида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Марказлашган иситиш тизимини ўрнатиш ишлари кўздан кечирилди. Масъул ўринбосарларга ижтимоий соҳа объектлари, мактаб ва боғчаларда ушбу тизим асосида кўмирга ихтисослашган, марказлашган иситиш тизимларини жорий этиш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, қуёш панеллари ўрнатиш, марказлашган иситиш тизимларининг электр энергиясини ҳам муқобил энергия манбаларига ўтказган ҳолда келгусида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш лозимлиги таъкидланди.