Термиз тумани "Гулбаҳор" маҳалласида полиз маҳсулотлари етиштириш яхши йўлга қўйилган бўлиб, йилдан-йилга маҳсулот етиштириш ҳажми ва турлари ортиб бормоқда. Шунингдек, гулбаҳорлик миришкорлар полиз маҳсулотлари етиштиришда инновацион технологиялардан ҳам кенг фойдаланишни жорий этишмоқда.
Туман ҳокимининг "Гулбаҳор" маҳалласидаги ёрдамчиси Бахтиёр Қурбонниёзовнинг ташаббуси билан “Ботир Агро Экспорт” МЧЖ томонидан қарийб 10 гектар майдонда полиз экинларини томчилатиб суғориш орқали етиштириш йўлга қўйилди. Тобора сув танқислиги кучайиб бораётган ҳозирги вақтда бундай технологияларнинг жорий этилиши сув сарфини камайтириш, камхаражат ва камҳаракат билан маҳсулот етиштиришга хизмат қилади.
Кооперация шаклида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида 30 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024