Бугун, 25 май куни юртимизнинг барча мактабларида 2022-2023 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранг сочмоқда. Ушбу сана умумтаълим мактабини тамомлаётган ҳар бир ўқувчи ёш учун унутилмас ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлади. Йиллар давомида таълим-тарбия олган жонажон мактаби, меҳрибон устоз-мураббийлари, қадрдон синфдошлари билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари қадам қўйди.
Бу йилги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ҳам туманимиздаги барча мактабларда ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Хусусан, тумандаги 5-сонли мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувохид Исмоилов иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларни мактаб таълимини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклаб, уларга катта ҳаётда омад ва оқ йўл тилади.
Маълумот учун жорий йилда Термиз туманидаги 32 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1 минг 121 нафар битирувчи тамомламоқда. Битирувчиларнинг 21 нафари олтин медал билан мактабни тамомлашмоқда ва йигирмадан ортиқ битирувчилар муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024