Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида пахтачиликда ёмғирлатиб суғориш технологияси синовдан ўтказилмоқда

Сув танқислиги йилдан йилга ортиб бораётган ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада вилоятда салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан, ғўза майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Бу борада Термиз туманида янгича ёндашув ва инновацияга асосланган пахта майдонларини ёмғирлатиб суғориш технологиялари тажриба тариқасида қўлланилмоқда. Тумандаги “Нурмухаммад Намуна” фермер хўжалиги пахта майдонларида жорий қилинган ушбу технологиялар мутахассислар томонидан ўрганилиб, самарасига баҳо бериб борилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича пахта майдонларини ёмғирлатиб суғориш сув сарфининг камайиши ва ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилиши мумкин. Якунда соҳа олимлари ва мутахассисларининг хулосалари ва эришилган натижаларга қараб тизимни оммалаштириш чораси кўрилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 42 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс