Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида чиллаки узум чилладан аввал пишди

Сурхондарё ўзига хос табиати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги бой тажрибаси билан мева-сабзавотларни юртимиз бозорларига ҳар йили эрта баҳордан, биринчи бўлиб етказиб беради.

Аввалроқ эрта баҳордан Термиз туманида юртимизда биринчи бўлиб гилос, ўрик мевалари ва полиз маҳсулотлари пишиб етилгани ҳақида хабар берган эдик. Эндиги навбат узумга.

Жанубнинг жанубида жойлашган Термиз туманининг “Халқобод” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида узумнинг эртапишар, чиллаки нави пишиб етилди. Одатда туманда узумнинг бу нави июнь ойи бошларида пишган бўлса, бу йилги об-ҳавонинг ўзига хос келганлиги мазкур мевага ижобий таъсир қилган. Боғбонлар пишган узум меваларини бозор расталарига ва дастурхонларга етказиб беришга ҳозирлик кўришмоқда.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ушбу хонадонда бўлиб, етилган узум боғи билан танишди ва хонадон эгалари ҳамда аҳоли билан мулоқот қилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс