“Янги Ўзбекистон” массиви ва боғида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги “Отчопар” мажмуасига ташриф буюрди.
Умумий майдони 55,5 гектар бўлган “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғидаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини доимий назоратга олиш, тадбирларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида соҳа масъулларидан иборат Штаб ташкил этилди ва уларнинг кунлик вазифалари белгилаб берилди.
Штабга 27,0 гектар майдонда амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш ишларида мавжуд дарахтларни сақлаб қолиш ва уларга шикаст етказмасликга эътибор қаратиш ҳамда бу борада назоратни кучайтириш топшириғи берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024