Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани боғларида узум пишди

Бу йил об-ҳавонинг қулай келгани сабабли узумнинг эртапишар чиллаки нави пишиб етилди.

Туманнинг “Халқобод” маҳалласи Ат-Термизий кўчасида истиқомат қилиб келаётган Бозор ака Бобоев кўп йиллардан бери ўз ҳовлисида узум етиштиради. Бу йил Бозор аканинг боғидаги эрта пишар чиллаки навли узум ҳар йилгига нисбатан эртароқ пишиб етилди. Миришкор боғбон узум навларини ўзаро пайвандлаш орқали чидамли ва эрта пишар янги навларни кўпайтириш ниятида.

Шу кунларда халқободлик боғбонларнинг меҳнати самараси – узум мавсумнинг илк ҳосилидан юртдошларимиз баҳраманд бўлишмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 38 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс