Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Термиз тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров 36-сонли умумтаълим мактаби биносида “Янгиер” ва “Келажак” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, электр энергия, ичимлик суви ва газ таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, даволаниш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалаларга оид 20 та мурожаати қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида масъуллар билан ижобий ҳал этилган бўлса, ичимлик суви ва электр тармоқларини яхшилаш, йўллар таъмири бўйича ишлар олиб борилаётганлиги, ушбу масалалар лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига ҳал этилиши юзасидан тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 13 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, туман ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган айрим мурожаатлар туман ҳокими томонидан жойига борган ҳолда ўрганилди. Маҳалла ички йўллари, фуқароларнинг турар-жойларига кириш йўлларини белгилаб бериш, бетон устунлар ўрнатиш каби масалалар шулар жумласидан. Мазкур масалаларни ўрганиб, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш, муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга берилган топшириққа асосан ҳозирда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар иш олиб боришмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс