Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Болалар эртамиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар куни кенг нишонланади. 1925 йил 1 июнь куни Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференцияси таъсис этилган бўлиб, 1950 йилдан буён бу кун байрам сифатида нишонлаб келинмоқда.

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дунёнинг 50 га яқин мамлакатларида нишонланса , баъзи давлатларда бошқа бир сана яъни 20 ноябрь куни «Халқаро болалар куни» сифатида нишонланади.

1959 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари декларацияси» 1989 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция» Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинди ҳамда бу каби муҳим халқаро ҳужжатларнинг қабул қилиниши жаҳоннинг кенг жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинди. Албатта, буларнинг барчаси дунё болаларининг бахтли ҳаёти учун хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 61 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс