Жорий йил 8 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар сувсизликдан қуриб қолганлиги юзасидан танқидий материал эълон қилинган.
Мазкур ҳолат туман Экология бўлими томонидан ўрганиб чиқилганда, ушбу дарахт кўчатларининг парваришига масъул этиб, “Сурхондарёйўлкўкалам” УК ходимлари бириктирилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида масъул ходимларнинг ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги ва дарахтларнинг парваришини таъминламаганлиги учун тегишли тартибда чора кўрилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025