Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди

Туманда 2023 йил ҳосили учун 2 900 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, экилган майдонларда самарали агротехник тадбирлар амалга оширилди.

Натижада, Термиз тумани ғаллакорлари жорий йилнинг 31 май ҳолатига жамғармага товар-дон топшириш ҳамда дон корхонасига вақтинча сақлаш ва биржада эркин нархларда сотилиши белгиланган 5388 тонна режани ортиғи билан бажардилар. Ўрилган майдонлар ҳисобига ўртача ҳосилдорлик 77,2 центнерни ташкил қилмоқда.

Тумандаги “Сурхон Янгиариқ”, “Сурхон Намуна” ва “Амударё Гулбахор” ҳудудларининг фермер хўжаликлари ғалла хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. “Шароф Мохинур”, “Сурхон Халқобод сардори”, “Фарходбек Янгиариқ”, “Қизларой-Дўстлик”, Қорахон Пахтакор” каби фермер хўжаликлари ҳар бир гектардан 77-78 центнердан ҳосил олишга эришдилар.

Бугунги кунда туманда қолган майдонлардаги бошоқли дон маҳсулотларини  ўриб-йиғиб олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ғаллачилик соҳасидаги ғалабадан рухланган Термиз тумани деҳқонлари, пахтачилик ва бошқа соҳаларда ҳам юқори натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс