Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 15 майда ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.
Термиз туманида ҳам мазкур дастур, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўқув амалий семинари ташкил этилди.
Туман маҳаллаларида хатлов асосида рўйхати шакллантирилган ишсиз хотин-қизлар туманнинг “Айритом” маҳалласи ҳудудида жойлашган Термиз Халқаро савдо маркази биносидаги тикувчилик корхонасида бўлиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024