Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан барча маҳаллаларда инфратузилмаларни яхшилаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун қулайликлар яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, электр, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини ташкил этиш ишлари шулар жумласидан.
Бу борадаги ишлар Термиз туманидаги маҳаллаларда ҳам олиб борилаётган бўлиб, навбатдаги амалий ишлар туманнинг “Солиобод” маҳалласида давом эттирилди. Маҳалланинг тупроқ йўллари тошланиб, махсус техникалар ёрдамида текисланди. Тупроқ, чанг йўллар, текис, равон кўчаларга айланди. Пиёдалар йўлакларига плиткалар ётқизиш ишлари давом этмоқда. Йўл бўйи инфратузилмалари яхшиланиб, дарахтларга ишлов берилди.
Маҳалла гузарида ҳам ободонлаштириш ва тозалаш ишлари, гуллар экиш тадбирлари амалга оширилди. Айни вақтда ҳам соҳа ходимлари маҳалла бўйлаб ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини изчил давом эттиришмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024