Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда ўсиши, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳудудларда оилавий болалар уйлари ташкил этилди.
Термиз туманидаги “Шароф Рашидов” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Комилжон Тошпўлатов ва Дилором Суюндиқова оиласи ҳам эзгу ниятлар билан 6 нафар болаларни ўз тарбиясига олишди. Хонадонда болаларнинг эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Муҳими, болалар ота-она меҳру-муҳаббати, давлатимиз эътиборидан баҳраманд бўлиб ўсишмоқда.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ва сектор раҳбарлари ушбу хонадонга ташриф буюриб, болаларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, эришган ютуқлари ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашди. Болалар учун совғалар топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024