Аҳоли мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадида Термиз туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда 21 нафар фуқароларнинг сув, электр энергияси ва газ таъминоти, тиббий ёрдам, бандлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, қабул давомида айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган ўнга яқин мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024