Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш дастури бўйича ўқув семинари ўтказилди

Термиз тумани ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Оила ва хотин қизлар бўлимлари ҳамкорлигида туманнинг “Айритом” маҳалласида жойлашган “Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида ташкил этилган тикувчилик корхонасида ишсиз хотин-қизлар учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда туман маҳаллаларидан хатлов асосида рўйхати шакллантирилган ишсиз хотин-қизлар корхона фаолияти, у ерда яратилган иш шароитлари билан таништирилиб, ишлаш истагида бўлганлар учун яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 49 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс