Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга тез ва тизимли ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Термиз туман ҳокими Шухрат Назаров фуқароларнинг мурожаатларини юзма-юз тинглаш, муаммоларига ўз жойида ечим топиш мақсадида туманнинг “Бунёдкор” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабулда иштирок этган фуқароларнинг 13 та турли масаладаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024