Куни-кеча Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг “Бунёдкор” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида фуқаролар томонидан кўчаларни чиқиндилардан тозалашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди.
Бугун маҳалладаги "Бешлик"га белгилаб берилган топшириққа асосан маҳаллада ҳашар қилиниб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Кўчалардаги чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, ҳудуд тартибга келтирилди. Фуқаролар ўртасида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Сайёр қабулдаги мурожаатларнинг яна бири ўзининг ижобий ечимини топди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024