Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш масалалари ўрганилди

Давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсатининг асосий мақсади “Инсон қадри учун” тамойили асосида ҳар бир фуқаронинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашдир. Шу боисдан бугун барча даражадаги раҳбарлар маҳаллаларга тушиб, аҳолининг муаммоларини жойларда ўрганишмоқда. Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, одамлар учун қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш, маҳалладаги “Бешлик” фаолияти билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг маслаҳатчиси Ботир Парпиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Термиз туманида бўлди.

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ўткир Чориев ҳамда туман сектор раҳбарлари, шунингдек, алоқадор туман мутасаддилари ҳамроҳлигида туманнинг “Келажак”, “Янгиер”, “Бунёдкор” ва “Солиобод” маҳаллаларида ўрганиш ишлари ўтказилди.

Маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш, ички йўлларни тошлаш, таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга эътибор қаратилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. Шунингдек, Ботир Парпиев бошлиқ мутасаддилар ушбу маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди, мавжуд муаммоларини ўрганди. Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс