Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида экотуризм ривожлантирилади

Термиз тумани марказида жойлашган “Учқизил” сув омбори қирғоқ бўйидаги ҳудуд 43 гектарни ташкил этиб, бу ерда экотуризмни ривожлантириш, дам олиш ва чўмилиш масканлари барпо этиш ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш учун қулай шароитларга мавжуд.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, “Учқизил” сув омбори қирғоқ бўйи зонасида дам олиш масканларига эга бўлган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишди. Тадбиркорлар билан мулоқотда уларнинг мавжуд муаммолари тингланди ва ечими бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Вилоят раҳбари “Учқизил” сув омбори қирғоғининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлигини, янги лойиҳаларни амалга ошириш суст бораётганлигини танқид қилди. Тадбиркорларга янги лойиҳаларни амалга ошириб, ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, туризмни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича тавсиялар берилди.

Туман мутасаддиларига 10 кун муддатда сув омбори қирғоғида дам олиш масканлари, меҳмонхона, пляж, курорт-санаторий ва бошқа янги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тақдимотга киритиш вазифаси юкланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс