Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Бугун Термиз туман ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида тумандаги Халқобод касб-ҳунар мактабида бўш иш ўринлар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага тумандаги ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар мактаби битирувчилари ташриф буюришди.

Мазкур меҳнат ярмаркасига тумандаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ярмаркада шунингдек, тадбиркорлик субеъктлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан тез фурсатларда ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобга яратилган иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар бурчаги ҳам ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс