Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Термиз авто бозори» фаолияти билан танишилди

Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги 10 гектар майдонда «Complex technical services» МЧЖ томонидан автомобиль бозори ва автоэҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичида «Termiz avto bozori» ишга туширилган. Умумий қиймати 64,0 млрд сўм бўлган лойиҳанинг кейинги босқичини ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу манзилда бўлиб, замонавий автомобиль бозори фаолияти ва олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Ҳозирда қуввати 1,2 минг ўринли усти ёпиқ, 350 ўринли очиқ майдондаги бозор, маъмурият, ошхона ва қўшимча бинолар ўз фаолиятини бошлаган ва 20 та иш ўрни яратилган. Масъулларга йил якунига қадар лойиҳани тўлиқ ишга тушириш, савдо комплексининг ўзида автомобиллар олди-сотдисини расмийлаштирувчи, нотариус, ЙҲХДХ, суғурта хизмати филиаллари ҳамда тижорат банкларининг автокредитлар ажратиш каби хизматларни кўрсатувчи нуқталарини ташкил этиш топшириғи берилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида тадбиркор томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишилди. Вилоят раҳбари лойиҳаларни такомиллаштириш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс