Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими Шухрат Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Термиз тумани ҳокимининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, бугун туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар томонидан газ таъминоти, сув ва электр энергиясидаги узилишлар, даволаниш ва ўқиш учун моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш каби мазмундаги 26 та мурожаат тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўрибъ чиқилди. 4 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзиларига мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди. Мазкур мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс