Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳарбийлар олис Гулбаҳор қабристонини обод қилишди

Қабристон - биздан аввал ўтган зотларнинг хокипойлари ўрин олган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганларга эҳтиром маъносида асраш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир.

Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласи чекка-чегара олди ҳудудда жойлашган бўлиб, маҳаллада 5 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Маҳаллада 1 та “Хўжа Гулсувор ота” қабристони бўлиб, маҳалла аҳли ўтганларни шу ерга дафн этишади.

Ҳудудда жойлашган 9221-сонли ҳарбий қисм “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ҳашар йўли билан “Хўжа Гулсувор ота” қабристонида ободонлаштириш ишларини олиб борди. Ҳарбийлар аҳоли вакиллари билан биргаликда қабристон атрофини 300 метрлик темир панжара билан ўраб, кириш қисмидаги дарвоза ва қабристон номи ёзилган пештоқни янгиладилар.

Армия ва халқ бирдамлигини ифода этган ушбу савобли тадбирда ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари елкама-елка туриб қабристон ободонлигига хисса қўшдилар.

Термиз туман ҳокимлиги ва “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ўтганлар хотирасини шод қилиш, қабристонни обод қилишда ўз кўмагини кўрсатган 9221-сонли ҳарбий қисм ҳарбийларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 65 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс