Термиз тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шухрат Назаров “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудидаги 22-сонли умумтаълим мактаби биносида ёшлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммо, мурожаат ва ташаббусларини тинглади.
Учрашувда ёшларнинг бир қатор мурожаатлари, жумладан, ўзини-ўзи банд қилиш учун жиҳоз ва асбоб-ускуналар ажратиш, бандлигини таъминлаш ва ўқиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари юзасидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, мулоқот жараёнида ҳар бир ёшнинг фикр-мулоҳазалари, уларни уйлантираётган муаммо ва масалаларни бартараф этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024