Бугун ҳаётимизни ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Шу сабабдан, кейинги йилларда юртимизда IТ соҳасига қизиқувчи ёшларимиз сони тобора ортмоқда.
Термиз тумани “Жўйжангал” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Абдуҳалим Тўхтаев ҳам IТ соҳасида ўз билимни ошириб, янги лойиҳа ва ишланмалар устида фаолият юритмоқда.
Абдуҳалим Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт факультетида таҳсил олиши билан бирга IТ парк Сурхондарё вилояти филиалида лойиҳалар бўйича менежер лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Ўз устида олиб борган тинимсиз изланишлари ўз мевасини бериб, Абдуҳалим жорий йил 12 июнь куни Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида ўтказилган Ёшлар сайлида Ёшлар ўртасида IТ соҳасини ривожлантириш учун 1,2 млрд сўмлик сертификат билан тақдирланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024