Бугун Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўз олганлар Учинчи Ренессанс пойдеворни барпо этишда ёшларни роли, мамлакатимизда ёшларга яратиб берилган имкониятлар хусусида сўз юритишди.
Шунингдек, тадбир давомида ташкилотчилар томонидан марказнинг иқтидорли ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024