Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан берилган топшириққа асосан туманнинг 4-сектор ҳудудига қарашли “Наврўз” маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда 4-сектор раҳбари Одил Якубов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Тоғаевлар иштирок этиб, маҳалла ҳудудида комплекс ўрганиш ишларини олиб борди. Маҳалладаги ҳар бир кўчага туман ташкилотларидан масъул вакиллар бириктирилиб, ишларни тез ва сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, “Наврўз” маҳалласида 1 017 та хонадон бўлиб, 4 105 нафар аҳоли истиқомат қилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024