Тумандаги ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун ишсиз, эҳтиёжманд фуқароларга ажратиб берилмоқда.
Хусусан, туманинг “Гулбаҳор” маҳалласида жойлашган “Термиз кластер Агрофирма” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 7,2 гектар майдони 24 нафар фуқароларга такрорий экин экиб, даромад олиш учун 30 сотихдан ер шудгорланиб, экин экишга тайёр ҳолатда топширилди.
Мазкур ер майдонларига “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш режалаштирган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024