Маълумки, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида, аҳолининг барча қатламлари учун мунтазам равишда малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этиб келинмоқда.
Бугун Термиз туманидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган 70-сонли оилавий поликлиникасида мутасаддиларга бириктирилган маҳалла ёшларини вилоят ва туман даволаш муассасаларининг малакали мутахассислари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Мазкур тиббий кўрикда ёшлар лор, тери-таносил, стоматолог, гинеколог ва терапевт каби тор мутахассислари, лаборатор ҳамда рентген текширувлардан ўтишди.
Текширув натижаларига кўра тегишли тавсиялар, даволаниш учун йўлланмалар ҳамда дори-дармонлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024