Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган “Термиз халқаро савдо маркази”да бўлиб, бу ерда субсидия асосида жиҳозлар билан таъминланган, 1,2 минг хотин-қизни иш билан таъминловчи “Миллий ҳунармандчилик маркази”ни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Вилоят раҳбари, шунингдек, мазкур ҳудудда ташкил этилаётган ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш мономаркази билан ҳам танишиб, мономарказда талаб юқори бўлган касблар бўйича ишсиз фуқароларни ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тавсияларини берди ҳамда иккала лойиҳани ҳам сифатли йўлга қўйиш, келгусида фаолиятини кенгайтириб, иш ўринлари сонини ошириш бўйича кўрсатмаларни берди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024