Юртимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан манзилли ишлаш амалга оширилмоқда. Бугун Термиз туманининг 4 та секторида ҳам алоҳида тоифадаги, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги тадбирлар амалга оширилди.
Дастлаб, туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров иштирокида “Ат-Термизий” маҳалласида жойлашган “Нурмуҳаммад Намуна” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 5,5 гектар майдони шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда 27 нафар ёшларга ажратиб берилди. Ажратиб берилган майдонларга экиш учун уруғлар “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида берилиб, маккажўхорининг ҳосилдор навларини экиш белгиланди.
Тадбир якунида ёшлар учун дастурхон ташкил этилиб, ош тарқатилди. Йиғилганлар юрт тинчлиги, аҳоли фаровонлиги, ёшларнинг бошлаётган деҳқончиликларига ривож ва барака сўраб дуога қўл очди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024