Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватанимиз озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечалар ўтказилади.

Маълумот учун бугунги кунда Термиз туманида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган Султонов Кенжа бобо ва Пўлатов Файзи боболар умр гузаронлик қилишмоқда.

Расмда туман ҳокими Ш.Уринов 2020 йил 9 май куни Пўлатов Файзи бобога Президент табриги ва байрам совғаларини топшириш жараёни акс этган.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс