Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ҳафталик иш режасига мувофиқ, навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган қабулда фуқароларнинг ишга жойлашиш, уй-жой таъмири, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ичимлик суви ва бошқа масалалардаги 26 та мурожаати тингланди.
Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг ўнтаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг шахсий қабули ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилмоқда. Унда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар туман ҳокимлиги умумий бўлимидан ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача рўйхатдан ўтишлари сўралади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024