Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан берилган топшириққа асосан Термиз туманининг 4-сектор ҳудудидаги “Наврўз” маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш бўйича ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалладаги ҳар бир кўчага бириктирилган масъуллар хонадонларда бўлиб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва муаммоларини ўрганишмоқда. Ўрганишлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун кўмак кўрсатиш, солиқ ва бошқа тўловлар ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла бўйлаб аҳолини кенг жалб қилган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўчаларни тозалаш ҳамда ҳудудни тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024