Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури ижроси

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини туманда амалга ошириш, танлаб олинган тадбиркорлар билан манзилли ишлаб, дастур ижросини таъминлаш масаласида мутасаддилар, ҳоким ёрдамчилари иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида дастурга жалб қилинган тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар юзасидан тушунтириш берилиб, улардан малакали мутахассислар тайёрлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш талаб қилиниши таъкидланди.

Масъуллар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига дастурга жалб қилинган тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаб, хатлов натижасида аниқланган ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, янги яратилган ишларида бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс