Ёшлар ойлиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стол тенниси мусобақасининг 22-26 ёшлар тоифаси бўйича Республика босқичида Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Дилноза Алимжонова иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, уларни оммавий спортга жалб этиш ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада яхшилашда мақсадида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024