Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Нурли диёр” маҳалласига ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан юртимиздаги барча маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастурлар қабул қилиниб, кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятимизда бу каби тадбирлар давом этмоқда. Ушбу белгиланган дастурлар ижросини кўздан кечириш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласида бўлди.

Маҳаллада жорий йилда 2 километрдан ортиқ ички йўллар асфальтланди. Ҳозирда яна 1,2 километр ички йўл асфальтлаш учун тайёрланмоқда. Масъулларга йўлларни сифатли таъмирлаш, электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида мавжуд трансформатор пунктини катта қувватлисига алмаштириш, ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш топшириғи берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари айрим хонадонларда бўлиб, аҳолининг турмуш шароитлари, томорқадан фойдаланиш ҳолати билан танишди ва фуқаролар билан суҳбатлашди. Ердан унумли фойдаланилаётганлиги, деярли ҳар бир хонадонда иссиқхоналар ташкил этилганлиги ва узум воишлари қилинганлиги эътироф этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 62 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс