Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров "Шароф Моҳинур" фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғўза парвариши борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, туман ҳокими шу ерда 1-сектор ҳудудидаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашиб, уларга ғўза парвариши жараёнида агротехник тадбирларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, бунинг учун эса барча зарурий чораларни кўриш бўйича тавсиялар берди.
Шу билан бирга, туман ҳокими хўжалик раҳбарларидан дала четларидан самарали фойдаланиш, полиз ва дуккакли маҳсулотларни экиш бўйича ҳам кўрсатмалар бериб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024