Бугун эрта тонгдан туманимиз марказида жойлашган “Варроқ Термизий” жоме масжидида 1 минг 300 дан ортиқ намозхон саодатли кун ибодатини адо этди.
Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун келган мусулмонлар юртимизда таот-ибодат қилиш учун яратилган қулайликлар, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида эришилган тинч-осуда ва фаровон ҳаётга шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуога қўл очишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024