Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Ёшлар куни” кенг нишонланди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “30 июнь – Ёшлар куни” этиб белгиланган. Ушбу сана ёшлар учун кенг имкониятлар мамлакати – Янги Ўзбекистонда ҳар йили кенг шодиёналар билан нишонланади. Бугун Термиз туманида сана муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Тоғаев иштирок этиб, туман ҳокимининг ёшларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Ҳар жабҳада фаоллик кўрсатаётган, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди.

Ёшлар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда туман маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури ёшларга ҳақиқий байрамона кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс