Бугун Термиз туман ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ нуронийлар қадимий ва ҳамиша навқирон бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиш учун жўнаб кетишди.
Нуронийларни туман ҳокими Шухрат Назаров кузатиб қўйди. Кузатиш тадбирида нуронийларимиз юрт тинчлиги ва осойишталигини, сафарлар бехатарлигини сўраб дуога қўл очишди.
Кўп йиллар юртимиз ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган юртдошларимиз ушбу саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг қадимий меъморий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари ва замонавий мажмуаларини томоша қилишади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024