Юртимизда камбағалликни қисқартириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун шароит яратиш бўйича қатор дастурлар амалга оширилмоқда.
Термиз туманида бу каби дастурлар ижроси, ҳусусан, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш, ёшларни “IT” соҳасига жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериш мақсадида туман ҳокими Шухрат Назаров навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди.
Соҳа масъуллари, ҳоким ёрдамчилари ва журналист ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган матбуот анжуманида туман ҳокими амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Бу борада тадбирда иштирок этган масъуллар ҳамда қўшимча ишлар маълумотлар беришди.
Тадбир иштирокчиларининг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024