Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди.

Дастлаб, туманда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси муҳокама қилинди. Бу борада сусткашликка йўл қўйган тегишли масъуллар ва ташкилот раҳбарлари огоҳлантирилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалги соҳасидаги айрим муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Шу билан бирга тумандаги маҳаллалардаги муаммоларни "хонадонбай" ўрганиш, ободонлаштириш ва кўкамламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, коммунал ва солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш каби масалалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс