Туман ҳокимининг 2021 йил 19 апрелидаги қарори билан Авлиякулов Акмал Авазович Термиз тумани ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Акмал Авлиякулов 1972 йилда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йили Термиз Давлат Университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси. Ҳарбий (махсус) унвони подполковник.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Сурхондарё вилояти Божхона хизмати органларида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Акмал Авлиякулов 2021 йил январ ойидан буён Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши Котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, ҳокимнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024