Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалиётга тадбиқ этиш бўйича семинар ўтказилди
“Зоом” платформаси орқали ташкил этилган семинарда туман ҳокимлари, соҳа мутасаддилари, ишбилармон тадбиркорлар иштирок этишди. Семинарда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Семинар давомида тадбиркорлар қўллаб-қувватлаш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, бандлигини таъминлаш, имтиёзли кредит маблағларини ажратиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, семинарда тадбиркорлар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш, янги иш ўринларини яратиш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар юкланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024