Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қурилиш соҳасидаги ишлар доимо назоратда

Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларга асосан оғир шароитдаги мактабларни таъмирлаш ҳамда тегишли қарорларга асосан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Термиз туманида амалга оширилаётган ишлар вилоят прокурорининг ўринбосари Холмат Куллиев ва туман ҳокими Шухрат Назаров томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Дастлаб, туманнинг “Сабзипоя” маҳалласи ҳудудидан артезан сувлари тармоғини туман маркази ва бошқа маҳаллаларга тортиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Сув қувурлари ётқизиш, резервуар ва сув сақлаш иншоотларининг қурилишини белгиланган лойиҳага асосан амалга оширилиши, қурилиш сифати ўрганилди ва масъулларга қурилиш ишларини тўлиқ назорат қилиб, лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Кейинги манзилда мутасаддилар туманнинг "Орол" маҳаллаласидаги, вилоятда оғир шароитдаги 62 та мактабни таъмирлаш дастурига асосан реконструкция қилинаётган 3-сонли мактаб биносини таъмирлаш ишлари билан танишишди. Бу ерда ҳам олиб борилаётган ишлар сифати ўрганилиб, масъулларга ишларнинг боришини доимий назоратга олиш, янги ўқув йилига мактабнинг замонавий шароитлар билан таъминланган ҳолда иш бошлашини таъминлаш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс