Термиз тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров “Мустақиллик” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар, таклифлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган 14 та масаланинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 10 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари иштирок этган учрашувда вакант бўлиб турган маҳалла раислигига таклиф этилган номзодлар кўриб чиқилиб, сайлов ўтказилгунга қадар вақтинча раис вазифасини бажарувчи тайинланди ва фуқароларга таништирилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024